«музлатилган активлар» тегли мақолалар


Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди
26 июл 2022, 17:25

Россия музлатилган 7 млрд долларни Афғонистонга қайтаришни ёқлаб чиқди

Афғонистон бўйича халқаро анжуманда Россия махсус вакили муваққат ҳукуматнинг хорижда музлатилган 7 млрд долларни қайтариш бўйича талабларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. «Фуқароси кунига 1 доллардан кам даромад оладиган давлатнинг 7 млрд долларини ўғирлаш жиноят ҳисобланади», — деди у.

Гулнора Каримовага Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган $70 млнлик активлари қайтариб берилади
24 декабр 2021, 10:36

Гулнора Каримовага Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган $70 млнлик активлари қайтариб берилади

Швейцариянинг федерал жиноят суди Гулнора Каримова бенефициари бўлган Takilant компаниясининг музлатилган 350 млн доллар кўпроқ маблағнинг 293 млн долларини мусодара қилди. Тахминан 70 млн доллар эса жиноят натижасига қўлга киритилгани аниқланмагани учун компанияга қайтарилади. Шу билан суд Каримова билан боғлиқ жиноят иши доирасида яна бир бобни ёпди. Адлия вазирлиги 293 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришга умид қилмоқда.

Жаҳон банки Афғонистонга музлатилган активлардан $280 млн ажратади
3 декабр 2021, 13:53

Жаҳон банки Афғонистонга музлатилган активлардан $280 млн ажратади

Жаҳон банки бошқаруви Афғонистон реконструкция траст жамғармаси донорлари маблағ ўтказишни тасдиқлаганидан сўнг Афғонистонга музлатилган активлардан 280 млн доллар ажратади. Донорлар учрашуви 3 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Афғонистоннинг хориждаги активларини қайтаришни таклиф қилди. Улар ҳақда нималар маълум?
17 сентябрь 2021, 20:39

Ўзбекистон Афғонистоннинг хориждаги активларини қайтаришни таклиф қилди. Улар ҳақда нималар маълум?

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида Афғонистондаги гуманитар вазиятни ҳисобга олган ҳолда хориж банкларидаги афғон активларини қайтаришни таклиф қилди. Гап август ўртасида «Толибон» қўлига тушмаслиги учун АҚШ томонидан музлатилган Афғонистон Марказий банкининг миллиардлаб долларлари ҳақида кетмоқда.

Гулнора Каримова Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган 350 млн долларлик активларини қайтариб олиши мумкин
4 декабр 2020, 18:30

Гулнора Каримова Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган 350 млн долларлик активларини қайтариб олиши мумкин

Швейцариянинг федерал апелляция суди Гулнора Каримованинг Takilant Ltd. компанияси қонуний бенефициари экани тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқади. 2018 йилги ушбу компанияга тегишли 350 млн доллар музлатилган эди. Энди, Каримованинг вакиллари ушбу музлатилган активларни қайтариб олиши мумкин. «Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба», — деди унинг адвокати Грегори Манжа.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг